Юртимизда ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб қувватлаш, айниқса жисмоний имконияти чекланган болажонларга таълим олишлари, ҳунар эгаллашлари ҳамда жамиятга мослашишларини таъминлашга каратилган бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 3 декабрь “Ногиронлар куни” мамлакатимизда кенг миқёсда нишонланди. Болажонлар ҳолидан хабар олинди, “Саҳоват” уйларида истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган юртдошларимиздан хабар олинди, ҳомий ташкилотлар томонидан ёрдам кўрсатилди.
Куни кеча эса Конституциямиз қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонладик. Барча давлат корхоналари, олий таълим муассасалари, боғча, умумий ўрта таълим мактабларида санага бағишлаб турли тадбирлар ташкил этилди. Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 155 сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 244 сонли мактаб ўқувчилари биргаликда Олмазор туманида жойлашган 36 сонли Муаззам Юсуфжановна Мусаева раҳбарлигидаги алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда меҳмон бўлдилар. Болажонлар учун концерт дастурлари ташкил этилди. “Биз биргамиз!” шиори остида ўтказилган ушбу тадбирда чинакам маънода болажонлар бир – бирларига меҳр улашдилар, биргаликда рақсга тушдилар.
Юртимизда бежизга инклюзив таълимга катта эътибор қаратилмаяпти. Мақсад ногиронлиги бўлган болажонларни тезроқ ва самарали тарзда жамиятга мослаштириш, уларнинг фаоллигини оширишдир.... Зеро бу болажонларнинг ҳаммаси иқтидорли. 36-сонли алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари ўз қўллари билан турли ўйинчоқлар ясашади, юқори синф ўқувчилари эса косиблик, пазандалик, тикувчилик ва бошқа шунга ўхшаш ҳунарларни эгаллашмоқда.
Бўлиб ўтган тадбир ҳаммани бирдек қувонтирди. Меҳмонлар ўзлариниг совғаларини меҳмонларга улашишди, ширинликлар тортиқ қилинди. Бир сўз билан айтганда болажонлар байрам баҳона дўстлашдилар, бирга рақс тушдилар. Бу каби эзгу тадбирларни мунтазам равишда ташкиллаштириб бориш жуда муҳим, зеро ҳар бир бола бахтиёр болаликнинг завқини, шодликларини ҳис этишга ҳақли.
Умида ХАСАНОВА
Яшнобод тумани 155-мактабнинг
“Ижодий-маданий масалалар" бўйича тарғиботчиси
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Яшнобод тумани 155-мактабнинг
“Ижодий-маданий масалалар" бўйича тарғиботчиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин
Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"
Ишдан олинган собиқ қўмондон Буюк Британияга жўнатилади
Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди
Хотира – абадий, қадр – муқаддас!