
АҚШнинг Бирмингем шаҳридаги (Алабама штати) Санъат музейида машҳур дизайнер Пегги Слеппининг "Камалакнинг барча ранглари" коллекцияси кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради "Кун" нашри.
10 июлга қадар давом этадиган тадбирда икатнинг ёрқин коллекцияси намойиш этилган бўлиб, у XIX асрда Ўзбекистон ҳудудида яратилган халатлар, пойафзал, бош кийимлар, сумкалар ва заргарлик буюмларини ўз ичига олган.
Енгил саноатда икат мато ишлаб чиқаришнинг махсус техникаси ҳисобланиб, унда иплар бевосита мато тўқишдан олдин бўялади. Четлари нотекис бўлган ўзига хос нақш ҳам шу атама билан ифодаланди.
Охирги ўн йилликда икат нақшлари либослар-у мебеллардан тортиб то декоратив санъатгача дизайн саноатини қамраб олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар