date
views 952

Президент: “Ёш-ёш қизларимиз 20-25 кило юкни ҳар куни кўтаришга мажбур эди”

Президент: “Ёш-ёш қизларимиз 20-25 кило юкни ҳар куни кўтаришга мажбур эди”
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев янги ўқув дарсликлари тақдимотида ўқитувчилар билан бўлган мулоқотда пахта мажбурий меҳнати асоратлари ҳақида гапирди.

Президент ўқитувчилар билан учрашувда мактаб ўқувчилари ва мажбурий меҳнат мавзусига ҳам тўхталган.
«Бу қарорни (мактаб ўқувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этишни тақиқлаш) қабул қилиш осон бўлгани йўқ.

Болаларимиз 7-синфдан чиқарди пахтага. Тасаввур қилинг, ёш-ёш қизларимиз 20-25 кило юкни ҳар куни кўтаришга мажбур эди. Шу туфайли қанча касалликлар орттириб олинарди, баъзи ҳолатларда уни даволашга ҳам имконият бўлмасди.

Ваҳоланки, уларнинг қанчадан-қанча орзулари бор эди, улар фарзанд кўриши керак эди. Энди у кунларга қайтмаймиз
», – деган у.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: “Ёш-ёш қизларимиз 20-25 кило юкни ҳар куни кўтаришга мажбур эди”