
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан одил судловни таъминлаш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигига бўлган ишончини мустаҳкамлаш борасида қатор ишлар қилинмоқда.
Жумладан, Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг ижро варақасига асосан қарздор Ш.М.дан ундурувчи Б.Р.нинг фойдасига 166 млн. 765 минг сўм моддий зарар ундириш белгиланган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Шайхонтоҳур туман бўлими давлат ижрочиси Б.Н.нинг тўғри ҳуқуқий тарғибот олиб бориши натижасида қарздор фуқародан ундирувчи фуқаро фойдасига 166 млн. 765 минг сўм миқдоридаги қарздорлик тўлиқ ундирилди.
Ҳудди шунингдек, Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувида Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг ижро варақасига асосан, қарздор фуқаро A.Р.дан ундирувчи давлат фойдасига 39 млн. 471 минг сўм жиноий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор фуқародан ундирувчи давлат фойдасига 39 млн. 471 минг сўм миқдоридаги қарздорлик тўлиқ ундирилди.
Ҳозирда ҳам фуқароларимизнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар давом этмоқда.
Мажбурий ИжроТошкент ШаҳарФуқаролар ҲуқуқлариҚонун УстуворлигиЖиноят ИшлариШайхонтоҳур Туман Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар