
Давлатимиз раҳбарининг Сингапурга ташрифи доирасида давлат хизмати соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан амалий учрашув ва музокаралар бўлиб ўтди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси делегацияси Сингапур Давлат хизмати департаменти вакиллари билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Шунингдек, Сингапур Давлат хизмати коллежида бўлиб ўтган учрашувда 2023 йилда ўзбекистонлик давлат хизматчилари учун малака ошириш курсларини ташкил қилиш, сингапурлик экспертларни жалб қилган ҳолда онлайн тренинглар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Олий даражадаги ташриф доирасида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси ва Сингапур Давлат хизмати коллежи ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши кутилмоқда.
Шунингдек, Ли Куан Ю номидаги давлат сиёсати мактаби вакиллари билан самарали музокаралар олиб борилди.
Музокаралар якуни бўйича 2023 йилда Миллий кадрлар захирасига киритилган давлат хизматчилари учун стратегик режалаштириш, лидерлик, давлат хизматида самарадорлик, рақамлаштириш, инновациялар каби долзарб йўналишларда малака ошириш курсларини ташкил қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар