12:08 / 20.01.2023
600

Ўзбекистон бозорларида картошка, пиёз ва сабзи нархлари ошди

Ўзбекистон бозорларида картошка, пиёз ва сабзи нархлари ошди
Давлат статистика қўмитаси ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

18 январь ҳолатига кўра:
- суякли мол гўшти (1 кг) 49 500 – 80 000 сўм;
- қўй гўшти (1 кг) 54 000 – 91 000 сўм;
- картошка (1 кг) 3500 – 7000 сўм;
- пиёз (1 кг) 3500 – 10 000 сўм;
- сабзи (1 кг) 2500 – 5 500 сўм;
- тухум (10 дона) 11 000 – 18 000 сўм;
- гуруч (1 кг) 6500 – 28 000 сўм;
- ўсимлик ёғи (1л) 16 000 – 30 000 сўм;
- шакар (1 кг) 11 000 – 14 000 сўм.

Ўтган ҳафтадаги нархлар билан солиштирганда, картошка, пиёз ва сабзи нархларида ўсиш кузатилган.

Юқорида кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилган бўлиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган (супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган).

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият