date
views 259

Хатосини тушунган ота алиментни тўлади

Хатосини тушунган ота алиментни тўлади
Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 18.01.2021 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор М.Ахраровадан ундирувчи О.Султанов фойдасига уч нафар фарзандлари таъминоти учун 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида 21.01.2021 йилда ижро ҳужжати келиб тушган.

Қарздорнинг алиментдан бўлган қарзи 2023 йил 26 январь кунига қадар жами 20 863 минг сўмни ташкил қилган ва унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар судга юборилган. ЖИБ Олмазор туман судининг 26.01.2023 йилдаги қарорига асосан, қарздор М.А.Ахрарова ЎзР МЖтКнинг 47-4 моддаси, 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга нисбатан
7 (етти) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси Ж.Х.Шерқозиев томонидан 2023 йил 1 февраль куни қарздор М.А.Ахраровадан ундирувчи О.Султановнинг АТ “Алоқабанк” даги пластик картасига 20 863 минг сўм алимент қарздорлиги тўлиқ ундирилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хатосини тушунган ота алиментни тўлади