
Фото: tsuos.uz
Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиева Ҳелван университети ректори Саййид Қандил билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ҳелван университети ректори Саййид Қандил ҳозирда ўзбек талабаларининг янги гуруҳини Ҳелванда ўқитиш ва мисрлик талабаларни Ўзбекистонга жўнатишни назарда тутувчи дастур тайёрланаётганини маълум қилди. Янги ўқув йилидан бошлаб, нафақат талабалар, балки ўқитувчилар алмашинувини жонлантириш бўйича ҳам чоралар кўрилиши билдирилди.
Учрашув якунида икки университет ўртасида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишув имзоланди.
Ҳелван университети Мисрнинг узоқ тарихга эга таълим даргоҳларидан бири бўлиб, у XIX асрда подшоҳ Муҳаммад Али томонидан ташкил этилган «Бошқарув мактаблари» негизида тузилган.
Университетнинг Амалий санъат факультети 1839 йил, Нафис санъат факультети 1908 йил, Филология факультети 1936 йилдан буён фаолият юритмоқда. Олий ўқув юртида 24 та факультет бўлиб, уларда 19 минг 800 нафар талаба таҳсил олади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар