Сирдарёда субсидия асосида уй олиб бериш учун фуқародан минг доллар олган шахс қўлга тушди

Сирдарёда субсидия асосида уй олиб бериш учун фуқародан минг доллар олган шахс қўлга тушди
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Сирдарё вилояти Гулистон туманида субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро У.С. бошқа бир фуқаро Л.К.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Гулистон шаҳар “Янги ҳаёт” МФЙда янги қурилган кўп қаватли уйлардан субсидия асосида хонадон олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. Эвазига 1 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар