АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Тошкентдаги матбуот анжуманида ташқи пропагандага қарши самарали кураш олиб боришда маҳаллий нашрлар катта ўрин тутишини қайд этди. У блогер Никита Макаренконинг Ўзбекистон Россия пропагандаси маҳаллий аҳолида шакллантирган фикрни ўзгартиришда катта босим ҳис қилаётгани, АҚШ бу борада Ўзбекистонга қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақидаги саволига жавоб қайтарди.
«Ўйлашимча, бу [пропаганда] жуда ҳам кучли, фаол ва яхши таъминлаган маҳаллий ОАВнинг аҳамияти қанчалик юқорилигини кўрсатмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев билан муҳокамамизда ҳам бу ҳақда гаплашдик. Қисман Россия ёки бошқа манбалар томонидан келаётган дезинформацияга қарши туриш борасида… дастуримиз доирасида мустақил ОАВни қўллаб-қувватлаш тарафдоримиз. Ҳукумат билан бевосита муносабатларимизда биз ОАВ бемалол ишлаши учун ва мустақил овозлар пайдо бўлиши учун имкониятлар яратишга чақирамиз. Турли маълумотларнинг борлиги ва аҳолининг ўзига танлаш имкониятини яратиш ҳақида айтиб келамиз.
Дарҳақиқат, Россия жуда ҳам кучли ва кенг тарқалган пропаганда тизимини йўлга қўйди. Бу бошқа жойларда ҳам ўз кучини кўрсатмоқда. Ва шунинг учун, иложи борича эркин, очиқ ОАВ муҳити яратилиши ва одамларга ўз фикрларини [ўзлари] қабул қилишларига имкон яратилиши керак», деди Блинкен.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)