date

Жаҳонгир Ортиқхўжаев омма олдида кўриниш берди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев омма олдида кўриниш берди

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев омма олдида кўриниш берди.

Championat.asia нашрининг ёзишича, Жаҳонгир Отиқхўжаев Тошкентдаги «Пахтакор» - «Олимпик» клублари учрашувини кузатишга келган. У ҳамон «Пахтакор» ФКнинг раҳбари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, январ ойи ўртасида президент томонидан ўтказилган йиғилишда Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан бўшатилгани эълон қилинганди.

Давлат раҳбари унинг «оёғи ердан узилгани»ни айтганди.

Шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганишни буюрганди.

У бўшатилганидан кейин оиласи билан мамлакатдан учиб кетмоқчи бўлганида Давлат хавфсизлик хизмати тўхтатиб қолгани айтилганди.

Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилиб, сенаторлар сафидан ҳам чиқарилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Жаҳонгир Ортиқхўжаев омма олдида кўриниш берди