date
views 368

Давлат хизматчилари ўртасида қандай касалликлар кўп учраши маълум қилинди

Давлат хизматчилари ўртасида қандай касалликлар кўп учраши маълум қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ҳокимликлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча ҳокимликларда фаолият юритаётган жами 5 744 нафар давлат фуқаролик хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилди.

Хизматчилар 10 дан ортиқ турдаги бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббиёт ходимларининг хулосаларига кўра, ҳокимлик ходимлари ўртасида овқат ҳазм қилиш органлари (сурункали гастрит), юрак қон томир (артериал гипертония), асаб тизими (остеохондроз), кўз ва эндокрин (қандли диабет ва семизлик) каби касалликлар аниқланди.

Касаллик аниқланган ходимларга даволаниши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўриш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли кўрсатмалар юборилган.

Маълумот учун, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат хизматчилари ўртасида қандай касалликлар кўп учраши маълум қилинди