Самарқанд шаҳрида 14 ёшли қизни алдаб олиб қочган эркак ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат 8 март куни соат тахминан 8:00 ларда содир бўлган. 1985 йилда туғилган фуқаро С.У. маст ҳолда оқ рангли Nexia-3 билан Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасидаги ўқув маркази олдида турган 2009 йилда туғилган қизга ўзини киракаш деб таништириб, уни уйига олиб боришини айтган ва алдаб ўтирғизган. Шундан сўнг уйига олиб бормасдан, машинани бошқа томонга бошқариб кетган.
Вояга етмаган қиз машинадан тушиб қолмоқчи бўлганда у машина эшикларини қулфлаб қўйган ва Оқдарё тумани “Бошдархон” МФЙ, Янгиобод қишлоғигача бошқариб борган. Автомашина шинаси босими чиқиб кетгани сабабли машинадан тушиб, ғилдиракларига қараётган вақтида қиз машинадан тушиб, қочиб кетган ва шу ерда бўлган фуқаролардан ёрдам сўраган.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан қизнинг яқинлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза билан мурожаат қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида С.У. қўлга олиниб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 137-моддаси (одам ўғирлаш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)