23:00 / 21.03.2023
343

Рамазон ойи 23 мартдан бошланиши маълум қилинди

Рамазон ойи 23 мартдан бошланиши маълум қилинди

2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 23 март, пайшанба кунига тўғри келади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари кенгаши Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда шундай хулосага келди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳудудида Рамазон ҳилолини кузатиш жараёнида иштирок этган идора раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров эълон қилди.

21 март куни имзоланган “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги президент қарори билан, 2023 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги ЎзМИнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Дин ишлари бўйича қўмита ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Рамазон ойини миллий анъана ҳамда қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият