Фото: nuz.uz
Kundalik электрон синф журналида баҳоларни қўйиш тартибига ўзгартириш киритилади. Бу ҳақда Таълим назорати инспекцияси хабар берди.
15 апрелдан бошлаб, ўқувчиларнинг чораклик ва йиллик баҳоларини ўзгартириш учун Таълим назорати инспекциясининг ҳудудий бошқармаларга расмий хат билан мурожаат қилиш шарт бўлади.
Бу ҳақда мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов барча бошқармаларга хат юборган.
Таълим назорати инспекцияси хабарида ўзгаришлар нима учун киритилаётганига изоҳ берилмаган.
Kundalik.com рақамли таълим платформаси бўлиб, ўқитувчилар учун онлайн режимда дарсларни режалаштириш, дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчилар давомати ва ютуқларини журнал ҳамда кундалик электрон шаклларида юритиш имконини беради.
Kundalik.com тизими орқали ота-оналар онлайн тарзда фарзандлари дарсга қатнашаётгани, дарсни қай даражада ўзлаштириб бораётгани, уй вазифалари тўғрисида маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Электрон синф журнал, Kundalik.com, Таълим платформа, Баҳоларни қўйиш “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг