17:05 / 19.04.2023
111

Олмалиқда  МЧЖ га тегишли юк машинаси хатланди

Олмалиқда  МЧЖ га тегишли юк машинаси хатланди
 Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 28.11.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Sino Samosi” МЧЖдан ундирувчи “Тошкент худудий электор тармоқлари” АЖ фойдасига жами 57,7 млн  ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси Олмалиқ шахар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Sino Samosi” МЧЖ раҳбари бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорликни тўламаган.

 Қарздорга тегишли мол мулкини аниқлаш жараёнида “DONG FEN” русумли автотранспорт воситаси аниқланиб, ундирув ушбу автотранспорт воситасига қаратиш мақсадида рўйхатга олиниб хатланган. Реализация қилиш жараёнида  қарздор “Sino Samosi” МЧЖ дан томонидан барча қарздорликлар тўлиқ тўланган.

 Натижада мазкур ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда ижро этилиб тамомланган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият