date
views 6 899

Обама ўз муваффақиятлари ҳақида қўшиқ куйлади

Обама ўз муваффақиятлари ҳақида қўшиқ куйлади

АҚШ президенти Барак Обама NBC телеканалида комик Жимми Фэллоннинг ток-шоусига ташриф буюрди. Кўрсатувнинг президент ташрифи ёзилган қисми шоунинг YouTube-каналида 9 июнда жойлаштирилди. 12 соат ичида роликни 400 минг киши кўришга улгурди, дейилади "Кун" нашрида.

Обама видеода ўз муваффақиятлари ҳақида сўзлайди. Жумладан, Обама унинг президентлиги давомида мамлакатда 14 млн ишчи ўрни ташкил этилгани, бунинг эвазига ишсизлик даражаси сезиларли камайганини таъкидлаб ўтади. Обама шунингдек бўлиб ўтажак АҚШ президенти лавозимига сайловлар ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

Обаманинг нутқи слоу жем услубидаги мусиқий жўр ҳамда шоу бошловчисининг кинояли шарҳлари билан борди.

Фэллоннинг ток-шоуси 2014 йилдан бери эфирга узатилади. Кўрсатувнинг ҳар бир сони бошловчининг монологи билан бошланади, сўнгра скетч, мусиқий жўр ва меҳмонлар билан суҳбат билан давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Обама ўз муваффақиятлари ҳақида қўшиқ куйлади