date
views 358

“Equinox”дан тортиб “Tico”гача 34 та машинаси хатланган ташкилот 12,7 млрд. сўм қарзини тўлади

“Equinox”дан тортиб “Tico”гача 34 та машинаси хатланган ташкилот 12,7 млрд. сўм қарзини тўлади

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 30.07.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор акциядорлик жамияти ҳисобидан “Электрқишлоққурилиш” АЖ фойдасига жами 12 млрд. 767 млн. 031 минг сўм асосий қарз ҳамда 800 млн. сўм пеня ундирилиши белгиланган.

Суднинг мазкур ҳужжати Бюронинг Андижон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, бўлим давлат ижрочиси томонидан қонунда белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор ташкилотга тегишли “Equinox”дан тортиб “Tico”гача турли русумдаги 34 та транспорт воситалари рўйхатга олиниб, хатлаб қўйилган.

Натижада, қарздор жамиятдан 12 млрд. 767 млн. 031 минг сўм миқдордаги қарздорлик ундирилиши таъминланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Equinox”дан тортиб “Tico”гача 34 та машинаси хатланган ташкилот 12,7 млрд. сўм қарзини тўлади