
Бюро раҳбарияти томонидан ходимларнинг мароқли дам олиши, бўш вақтини мазмунли ўтказишини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан фаолият юритиб келаётган хотин-қизларни рағбатлантириш ва ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш, ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида дам олиш кунлари турли масканларга ташрифлар ташкил этиб борилмоқда.
Бу сафар ходимларнинг мароқли дам олиши, бўш вақтини мазмунли ўтказишини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. хизмат қилаётган барча хотин қизлар, самарали меҳнат қилаётган ҳамда фахрий ходимлар, қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат амалга оширилди.
Саёҳатчилар даставвал Пайариқ туманида жойлашган, буюк муҳаддис Имом ал-Бухорий абадий қўним топган қадамжони зиёрат қилишди. Ушбу қутлуғ маскандаги музейни томоша қилиш чоғида сафар иштирокчилари ватандошимизнинг ислом оламида тутган мавқеи нақадар юқори бўлгани, у киши билан ҳар қанча фахр туйсак, кам эканига амин бўлишди. Шундан сўнг жамоа Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва жамоат арбоби Ислом Каримов мақбарасини бориб кўришди.
Шундан сўнг, “Гўри Амир” мақбараси, Регистон майдони, Шоҳи-зинда ва Бибихоним мадрасалари каби обидалар кейинги манзил бўлди. Саёҳат гуруҳи шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойлари, ҳудудда амалга оширилган ўзгаришлар билан ҳам яқиндан танишишди.
Жамоа ва фахрийлар мазкур саёҳатдан олам-олам таассуротлар билан қайтдилар. Сафар давомида шаклланган аъло кайфият ишчи-хизматчиларнинг меҳнат унуми ошишига, жамоа ютуқлари кўпайишига хизмат қилиши шубҳасиз.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар