date
views 159

Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 4 июндан бошланади

Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 4 июндан бошланади

Фото: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистонда ҳаж мавсуми қачон бошланиши бўйича маълумот эълон қилди.

Маълум қилинишича, 4 июндан 19 июнга қадар Ўзбекистон бўйлаб 10 та аэропортдан ҳар куни 4 тадан рейс Саудия Арабистонига учади. Ўтган йилларда зиёратчилар республиканинг 7 та ҳудудий аэропортларидан кузатилган бўлса, бу йил янада қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудий аэропортларидан — Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.

«Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика Жамоатчилик кенгаши Ҳаж – 2023 мавсумига тайёргарлик ишларини турли йўналишларда амалга оширмоқда. Жумладан, зиёратчиларни гуруҳларга ажратиш, элликбошилар бириктириш, уларнинг малакасини ошириш, шифокорлар ажратиш, ошпазларни жалб этиш ишлари якунига етказилди.

Ҳаж-2023 мавсумига тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига жўнаб кетган ва айни пайтда улар томонидан барча ташкилий ва амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Маълумот учун, Мусулмонлар идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита ҳалигача Ҳаж учун квоталар сонини маълум қилмади. Бўлажак ҳожилар ҳаж учун 68 млн 760 минг сўмдан тўлашаётгани маълум.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 4 июндан бошланади