18:16 / 30.05.2023
148

Президент: Миллий армия 2030 йилга қадар энг замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминланади

Фото: Президент матбуот хизмати

Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари фақат ва фақат халқ ва давлат миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда олиб борилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

“Ватанимизнинг мустақиллиги ва хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлигини сўзсиз таъминлаш – бизнинг бирламчи ва муқаддас бурчимиздир. Ўзбекистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ташаббуслари халқаро майдонда фаол илгари сурилади.

Энг аввало, қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини жадал ривожлантирамиз. Марказий Осиёда турли йўналишлар, айниқса, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги амалий ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилади.

Шунингдек, хориждаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаб, уларнинг юртимиз тараққиётида фаол иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб берамиз. Улар орасида она тили, миллий маданият ва анъаналарни тарғиб этиш бўйича тизимли чоралар кўрилади”, деди у.

Таъкидланишича, сўнгги йилларда жаҳондаги куч марказлари ўртасида қарама-қаршилик тобора авж олиб, глобал сиёсатнинг ҳарбийлашуви асосий тенденцияга айланмоқда.

“Афғонистонда беқарорлик сақланиб қолаётгани барчамизни жиддий ташвишга солмасдан қўймайди. Бундай мураккаб жараёнларда бизнинг бош мақсадимиз – Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги, унинг сарҳадлари дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини янада мустаҳкамлашдан иборат бўлади.

Бу борада Қуролли Кучларимизнинг қудрати, мудофаа қобилиятимиз ва ҳарбий салоҳиятимизни янада ошириш мақсадида, миллий армиямиз 2030 йилга қадар энг замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминланади. Қўшинларнинг жанговар руҳи ва салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида бошлаган ишларимизни жадаллаштирамиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

Маълум қилинишича, ҳарбий-жанговар қудрат ва юксак маънавий салоҳият Ўзбекистон Қуролли Кучларининг икки буюк таянчига айланиши зарур.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: Миллий армия 2030 йилга қадар энг замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминланади
ePN