
Анваржон Расулов яхши ният билан оила қурди. Дастлабки йилларда оиласи билан аҳил-иноқ бўлиб ҳаёт кечиришди. Орада бир нафар фарзанд дунёга келиб, уни оқ ювиб оқ тарашди. Нима бўлди-ю, оилага турли сабаблар билан билан дарз кетди. Катталар, маҳалла-кўй оилани яраштириш пайида бўлишди. Лекин “қарс икки қўлдан” чиқмади шекилли, оила бутлигини сақлаб қолишни имкони бўлмади.
Ноилож Анварнинг турмуш ўртоғи судга алимент ундириш юзасидан судга мурожаат қилди. Фуқаролик ишлари бўйича суд Анвар Расуловдан бир нафар фарзанди учун алимент ундириш юзасидан қарор чиқарди.
Мазкур ижро варақа Бюронинг Уйчи туман бўлими иш юритувига келиб тушди ва давлат ижрочиси томонидан ҳар ойида фарзанди моддий таъминоти учун белгиланган қарздорликни ойма-ой ундириб берди. Фарзанди тобора катта бўлаётганини кўрган ота маъсулиятини англаб, то вояга етгунга қадар тўлаши юзасидан мурожаат қилди. Унинг бу аризаси атрофлича кўриб чиқилиб, давлат ижрочиси томонидан 2027 йилга қадар ҳисоблаб берди. Куни кеча ота ҳисобланган 83.500.000 сўмни бир йўла тўлаб, бўйнидаги маъсулиятини адо этди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг 
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар