Президент қарорига кўра, эндиликда Давлат хавфсизлик хизмати муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектларида киберхавфсизликнинг таъминланганлик даражасини кузатади ҳамда баҳолаш ва мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқади.
Шунингдек, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси билан биргаликда МАИда киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда ривожлантириш устидан назорат ва мониторинг олиб боради.
Қарор билан муҳим ахборот инфратузилмаси субъектларига қуйидаги ҳуқуқлар берилмоқда:
- бундай объектларда фойдаланилаётган дастурий таъминотлар, қурилмалар ва технологияларидаги заифликлар ҳақида маълумотларни ваколатли давлат органидан олиш;
- ўзининг киберхавфсизлик бўлинмаларини ташкил этиш ҳамда чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Шунингдек, қарор билан тасдиқланган низомда белгиланишича, муҳим ахборот инфратузилмаси объектларига қуйидаги соҳаларда қўлланиладиган ахборотлаштириш тизимлари киради:
- давлат бошқаруви ва давлат хизматлари кўрсатиш;
- мудофаа;
- давлат хавфсизлигини, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш;
- ёқилғи-энергетика мажмуи (атом энергетикаси);
- кимё, нефть-кимё тармоқлари, металлургия;
- сувдан фойдаланиш ва сув таъминоти;
- қишлоқ хўжалиги;
- соғлиқни сақлаш;
- уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш;
- банк-молия тизими;
- транспорт;
- ахборот-коммуникация технологиялари;
- экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
- стратегик аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш;
- ишлаб чиқариш;
- иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ва ижтимоий соҳада қўлланиладиган ахборотлаштириш тизимлари.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди