16:25 / 11.06.2023
322

Ўзбекистон президентлигига номзодлар қандай ташаббусларни илгари сурмоқда?

Ўзбекистон президентлигига номзодлар қандай ташаббусларни илгари сурмоқда?

Ўзбекистонда 9 июль куни муддатидан илгари президенти сайлови бўлиб ўтади. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати кенг жамоатчиликни дастурлар билан таништириш мақсадида томонидан номзодларнинг 8 та асосий ташаббус ва таклифларини келтирди.

Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Улуғбек Иноятов (ХДП) илгари сураётган 8 та муҳим ташаббус:

Фото: ХДП матбуот хизмати
  • маҳаллий инвесторларга ҳам хорижий инвесторлар каби бир хил имтиёзлар бериш;
  • тиббиёт хизматларни рақамлаштириш, шифокорлар томонидан дориларни тайинлашда электрон рецепт тизимига ўтиш;
  • энг кам истеъмол харажатларини белгилаш тартиби тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш;
  • мактаб ўқувчилар учун жамоат транспортидан фойдаланишда табақалашган тарифларни жорий қилиш;
  • кам даромадли фуқароларга бепул маслаҳат берадиган юридик клиникалар тармоғини ривожлантириш;
  • яшил ҳудудлар, истироҳат боғлари, болалар ўйингоҳларини кенгайтириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг дам олиши учун шароитларни яхшилаш;
  • ўзини ўзи банд қилган деб ҳисобланадиган фаолият турлари рўйхатини кенгайтириш.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев илгари сураётган 8 та муҳим ташаббус:

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
  • 2030 йилгача мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплаш ва қамров даражасини 100 фоизга етказиш;
  • 2030 йилга қадар барча аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан сўзсиз таъминлаш, бунга 2,5 миллиард доллар ажратиш;
  • кейинги 7 йилда 15 миллиард доллар йўналтириш ҳисобига қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қуриш;
  • автомобилсозлик соҳасида ҳақиқий рақобат пайдо бўлиши учун 4 та нуфузли хорижий компаниянинг лойиҳаларини ишга тушириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 1 миллион донага етказиш;
  • 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотни 2 баробар ошириб, 160 миллиард долларга етказиш;
  • келгуси йилларда бизнес учун қўшилган қиймат, фойда, айланма ва мол-мулк солиғи ставкалари оширилмаслигини қатъий кафолатлаш;
  • “Очиқ бюджет”га йўналтириладиган маблағларни 3 карра ошириб, 24 триллион сўмга етказиш;
  • меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари давлат ва халқнинг доимий ғамхўрлигида бўлишини таъминлаш, уларнинг фарзандларига оқишга ва олийгоҳларга киришда енгилликлар бериш.

“Адолат” партиясидан президентликка номзод Робахон Маҳмудова илгари сураётган 8 та муҳим ташаббус:

Фото: “Адолат” матбуот хизмати
  • ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий бир хил ўсишни таъминлаш, барча туман ва шаҳарларни бир мақомда ривожлантириш;
  • судьялар сонини кўпайтириш, оилавий, меҳнат, интеллектуал мулк, вояга етмаганлар бўйича ихтисослашган судьялар корпусини шакллантириш;
  • “Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш,
  • йўлсозлик соҳасидаги ишлар сифати устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш;
  • тадбиркорларни кредитни (имтиёзли кредитдан ташқари) мақсадсиз сарфлаганлик учун жавобгарликка тортиш амалиётига барҳам бериш;
  • адвокатура институтини ривожлантириш, судьянинг суд процессидаги ролини камайтириш, асосан далилларни баҳолашга урғу бериш,
  • маҳаллий кенгашларга туман (шаҳар) ҳокимларига нисбатан ишончсизлик билдириш ҳуқуқини бериш;
  • депутатлар иш вақтининг ярмини ўз сайловчилар ёнида ўтказишни белгиловчи тартибни жорий этиш.

Экологик партиядан президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаев илгари сураётган 8 та муҳим ташаббус:

Фото: Экологик партия матбуот хизмати
  • инвестициявий жозибадорликни ошириш мақсадида “Яшил виза” (Greeн Visa) дастурини жорий этиш;
  • шаҳарлар бош режаларини тузишда яшил майдонлар камида 30 фоизни ташкил этиши талабини қонунчиликда белгилаш;
  • полиэтилен, полиамид таркибли қадоқлаш маҳсулотлари, бир марталик ишлатиладиган пластик идишлардан фойдаланишдан босқичма-босқич воз кечиш;
  • шаҳарлар марказларида ҳар ҳафтанинг жума кунини автомобилсиз кун сифатида белгилаш ва шахсий транспортдан фойдаланмасликни кенг тарғиб қилиш;
  • экологик қонунчиликни кодификациялаш, Экология, Сув, Ўрмон кодексларини қабул қилиш;
  • оқова сувларни тозалаш иншоотлари самарадорлиги паст бўлган ҳудудлардаги иншоотларни модернизация қилиш ва янгиларини қуриш;
  • давлат идоралари фаолиятида, тендерларда, давлат харидларида очиқлик ва шаффофликни кенгайтириш чораларини кучайтириш;
  • пестицидлардан фойдаланишдан воз кечишга йўналтирилган “Яшил Ўзбекистон — 2030” дастурини ишлаб чиқиш.

Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланди. Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этаётган ҳар бир номзодга тарғибот тадбирлари учун 4 миллиард 914 миллион сўм ажратилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон президентлигига номзодлар қандай ташаббусларни илгари сурмоқда?
ePN