Мактабларда ҳам Президент мактаблари тажрибаси асосида баҳолаш тизими жорий этилади

Мактабларда ҳам Президент мактаблари тажрибаси асосида баҳолаш тизими жорий этилади
Фото: edu.uz

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Мезонларга асосланган баҳолаш тизими” мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилди.

Унда 60 дан ортиқ умумтаълим мактабидан 100 нафардан ортиқ раҳбар кадрлар иштирок этди.

Тренинг доирасида иштирокчиларга сумматив-форматив баҳолаш тизими ва унинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди ҳамда интерактив машғулотлар ташкил этилди.

Ушбу баҳолаш тизими Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда тажриба-синовдан ўтказилган бўлиб, янги ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич тарзда танлаб олинган умумтаълим мактабларида жорий этиш кўзда тутилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар