22:30 / 23.06.2023
423

Остонаси тиллодан уй нега бузилди?! Ёхуд жажжи юракларга берилган зарба!

Остонаси тиллодан уй нега бузилди?! Ёхуд жажжи юракларга берилган зарба!
Дилнавоз фарзандли бўлгандан сўнг тез-тез оғриб қоладиган бўлиб қолди бунга устага-устак отасидан айрилди ва табиийки руҳан эзилган Дилнавоз(исмлар ўзгартирилган) илгаригидек Аброр акасига ва унинг яқин қариндошларига керакли эътибор бера олмай қолди . Бундан аччиғланган оила аъзолари Аброр акасига тинмай арз қила бошлашди буни таъсири оқибатида эр-хотиннинг ўртасидаги меҳр, ишончни тиклаб бўлмас даражада бузилиши ва охир-оқибатида эр-хотин ўртасида бир-бирига нисбатан нафрат уйғониши, бир-бирини кўрганида, ҳатто, тажовузга бориши кузатила бошланди.
 
Эрнинг ота-онаси ва хотин ўртасида низо келиб чиқиши оқибатида Аброр олдига “Ё бизни дейсан ёки Дилнавозни”дея шарт қўйилди Аброр томонидан  Дилнавоздан воз кечиш ҳақида қарор қабул қилишга мажбур қилувчи вазият юзага келди. Охир-оқибат оила бузилди.
 
Орадан вақт ўтди Аброрни Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси Қўштепа туман бўлими ижрочилари томонидан ФИБ Марғилон туманлараро судининг 03.03.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Адан ундирувчи Д.Х. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун барча даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириши билан боғлиқ бўлган ижро ҳужжати келиб тушганлиги ҳақида огоҳлантирилди.
 
Хабар топган  Аброр  Бюронинг Қўштепа туманига ташриф буюрди ва бўлим бошлиғи билан гаплашмоқчилигини билдирди.
 
Бўлим бошлиғи бундан хабар топгач зудлик билан Аброрни қабул қилди ва уни диққат билан тинглади. Масалани тушунган бўлим бошлиғи Аброрга  алимент тўлаш тартиби ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берди.
 
Шу қаторда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги ҳақида ҳам айтиб ўтилди.
 
Бундан ўзига хулоса чиқарган Аброр 19.06.2023 йил куни бир нафар фарзандининг таъминоти учун 2040 йилга қадар ҳисобланган 264.557.949 сўм миқдоридаги алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.
 
Нигора Кадиркулова
 
Мажбурий ижро бюросининг 
Фарғона вилояти бошқармаси 
туманлараро бўлими давлат ижрочиси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Остонаси тиллодан уй нега бузилди?! Ёхуд жажжи юракларга берилган зарба!
ePN