15:05 / 03.07.2023
281

"Мусулмон" сўзини хато айтиш мумкинми?

"Мусулмон" сўзини хато айтиш мумкинми?

CАВОЛ:

Баъзи ёши катталаримиз ёки диний тушунчалари етарли бўлмаган инсонлардан "мусулмонмиз" дейиш ўрнига "мусурмонмиз" деганларини эшитиб қоламиз. Аввалига талаффузда хатолик бўлди деган яхши гумонда бўламиз. Лекин ҳар гал "мусурмонмиз" деб такрорлашади. Шунақа ҳолатларда биз мўмин-мусулмонлар қандай йўл тутсак бўлади?

ЖАВОБ:

Албатта, бу каби хатолар кўпинча ёши катта кишилардан ёки динимиз таълимотидан узоқроқ кишилардан содир бўлганига гувоҳ бўламиз. Бундай пайтда содир бўлган хатони чиройли йўл билан, юмшоқ муомала билан тўғрилаш мақсадга мувофиқ бўлади. Зотан ҳусни хулқ динимизнинг асосий таълимотларидандир. Аммо, тушунтиршларга қарамай бундай сўзларни қасддан бузиб ишлатса ёки истеҳзо (масхаралаш) маъносида ишлатса, киши бу билан албатта гуноҳкор бўлади. Зеро Аллоҳ таоло “Мутоффифийн” сурасида қуйидагича марҳамат қилади:

Албатта, жиноят қилганлар иймон келтирганлар устидан кулар эдилар. Агар мўминлар уларнинг ёнидан ўтсалар, масхаралаб ишора қилар эдилар”. (29, 30 оятлар) Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Мусулмон" сўзини хато айтиш мумкинми?
ePN