Айни вақтда ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш мақсадида кредит маблағларининг ажратилиши ўз навбатида тадбиркорлар ишига кўмак бўлмоқда.
Албатта, олинган кредит қарзларни самарали ишлатиш ва шартнома шартларига кўра уни ўз вақтида тўлаб бориш ҳам зарур.
Аммо айрим қарз олган шахслар томонидан бу борада эътиборсизликка йўл қўйилмоқда.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 21.06.2023 йил кунги даъвони таъминлаш бўйича ажримига асосан бюронинг Фурқат тумани бўлим томонидан ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорлар М.Х., Н.Ю. ва М.М..лардан ундирувчи "FINANCE PARTNER MIKROKREDIT TASHKILOTI" МЧЖ фойдасига 51.620.000 сўм қарз ундириш ундирувни гаров мулки бўлган NEXIA DONS русумли 2010 йилда ишлаб чиқарилган транспорт воситасига қаратиш мақсадида бюрони Данғара туман бўлими ва ИИВ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида транспорт воситаси Данғара тумани, Бой бўта қишлоғидан топилиб, бюронинг Фурқат туман бўлими биносига олиб кирилиши таъминланди.
Якунини ўйлаб-ўйламай мулкини гаровга қўйишга розилик берган мулк эгаси ҳам энди лолу ҳайрон.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!