Кеча, 15 июль куни «Ислом Каримов» номидаги Тошкент халқаро аэропортига Чехиядан биринчи «LET L-410» енгил турбовинтли самолёт этиб келди.
«LET L-410» самолёти заводдан чиқиб, парвоз хусусиятларини текширгандан сўнг Чехиянинг Куновице шаҳридан Тошкентга қараб ҳавога кўтарилган.
Маълумот учун, «Uzbekistan Airways» жорий йилнинг 15 июнь куни Чехиянинг LET Aircraft Industries ширкати билан 4 та «Let L-410 UVP-E20» турбовинтли самолёт сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган эди.
19 нафар йўловчига мўлжалланган самолётлар кичик гуруҳ йўловчиларини ташиш учун ички йўналишларда рейслар сонини кўпайтириш, шунингдек, республикада ички туризмни ривожлантириш мақсадида сотиб олинмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар