date
views 96

Оксфорд университетида ўзбек тили курси очилади

Оксфорд университетида ўзбек тили курси очилади

Фото: yuz.uz

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига Оксфорд университети Шарқшунослик факультети декани ўринбосари, профессор Зейнеб Юракли бошчилигида бир гуруҳ турколог профессорлардан иборат делегация ташриф буюрди.

Меҳмонларга университет фаолияти яқиндан таништирилиб, ўзбек мумтоз адабиёти намояндалари, уйғониш даври адабиётининг ижодкорлари, олим-у фузалолари, уларнинг асарлари ҳақида маълумотлар берилди. Муассасанинг ўзбек тили ва маданиятини тарғиб этишдаги ишлари, «Ўзбек мактаби» фаолияти меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Сўнг ўтказилган учрашувда Оксфорд университетида ўзбек тили курсини очиш ва уни методик қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокама этилди.

Томонлар шу йил декабрь ойида Оксфорд университети расмий делегациясининг ташрифи доирасида ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оксфорд университетида ўзбек тили курси очилади