17:56 / 23.07.2023
102

Тиббиёт олий ўқув юртларининг IELTS сертификати бор талабаларига вазир стипендияси берилади

Тиббиёт олий ўқув юртларининг IELTS сертификати бор талабаларига вазир стипендияси берилади

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистонда тиббиёт олий ўқув юртларининг IELTS сертификати бор талабаларига вазир стипендиясини бериш йўлга қўйилади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Айни пайтда мамлакатдаги мавжуд 11 та тиббиёт олий таълим муассасасида таҳсил олувчи талабалар орасидан 7,5 ва ундан юқори бўлган инглиз тили IELTS сертификатига ҳамда немис ва француз тилини билиш даражасини белгиловчи С1 даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган талабалар кўплиги қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов тизим фаоллари иштирокида ўтган йиғилишда амалдаги тартибга ўзгартириш киритиш ҳамда иқтидорли ва изланувчан талабаларга вазир стипендиясини тўлаб бориш тизими жорий этилишини маълум қилди.

«Агар буни амалиётга татбиқ этсак, чет тилларига қизиқувчи қолган талабалар ҳам уларга эргашиб, худди шундай юқори натижаларга эришишга интилади. Бунинг учун тиббиёт олийгоҳлари ректорлари иқтидорли талабаларга алоҳида эътибор қаратиши, ҳар бир кафедра ўқитувчиси илм йўлини танлаган бўлажак ёш мутахассисларни яқиндан қўллаб-қувватлаши зарур», — дейди вазир.

Қайд этилишича, мазкур янгиликни жорий қилиш бўйича яқинда ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тиббиёт олий ўқув юртларининг IELTS сертификати бор талабаларига вазир стипендияси берилади
ePN