2023 йил 1 июль ҳолатига пойтахтда доимий аҳоли сони 2 млн 999 500 кишини ташкил этмоқда.
Тошкент шаҳар статистика бошқармасининг маълумотига кўра, шундан эркаклар сони – 1 млн 471 700 киши, аёллар сони – 1 млн 527 800 киши.
Шаҳар ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2023 йил 1 июль ҳолатига кўра, энг кўп аҳоли сони: Олмазор туманида бўлиб, 395 минг кишини ташкил этди. Энг кам аҳоли сони Бектемир туманида – 55,7 минг кишини ташкил этган.
2023 йил 1 июль ҳолатига ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг тақсимланиши:
- Олмазор туманида – 395 минг киши;
- Юнусобод туманида – 366,9 минг киши;
- Шайхонтоҳур туманида – 360,5 минг киши;
- Мирзо Улуғбек туманида – 323,1 минг киши;
- Учтепа туманида – 293,5 минг киши;
- Яшнобод туманида – 289,4 минг киши;
- Чилонзор туманида – 271,9 минг киши;
- Янгиҳаёт туманида – 161 минг киши;
- Миробод туманида – 150,1 минг киши;
- Сергели туманида – 162,3 минг киши;
- Яккасарой туманида –126,9 минг киши;
- Бектемир туманида – 55,7 минг киши.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар