date
views 419

Мухбирларни калтаклаган мулозим ишдан ҳайдалди

Мухбирларни калтаклаган мулозим ишдан ҳайдалди

Zo'rTV телеканали мухбири ва тасвирчисини калтаклаган масъул ишдан олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар бермоқда.

14 август куни ижтимоий тармоқлар орқали «Кўприкқурилиш» трести УК томонидан амалга оширилаётган Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгич қурилиши объектида Zo'rTV телеканали мухбири ва тасвирчисига нисбатан хизмат фаолияти вақтида ҳақоратли сўзлар билан тасвирга олиш ишларига тўсқинлик қилгани ва куч ишлатгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалганди.

«Ўзбекистон темир йўллари» AЖ раҳбарияти ОAВ вакилларига зўравонлик кўрсатиб, уларга қарши куч ишлатган ходим - «Кўприкқурилиш» трести унитар корхонаси отряд иш бошқарувчиси Н.Эшниязовнинг ишини кескин қоралаган.

Мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, бугуннинг ўзида Н.Эшниязов Меҳнат кодексининг тегишли бандларига асосан ишдан бўшатилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мухбирларни калтаклаган мулозим ишдан ҳайдалди