date
views 159

Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш лозим

Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш лозим

Табиий газ ва электр энергияси кўзимиз ўнгида гўёки туганмасдек, лекин ҳар куни эҳтиёж сезадиганимиз бу табиат инъомларидан  оқилона фойдаланишимиз лозим. Афсуски, табиий ресурслардан фойдаланиб, ўз вақтида тўловларини амалга оширишни унутиб қўямиз. Оқибатда қарздорликлар юзага келиб, ўз вақтида амалга оширилмаган тўлов сабаб инсонларнинг таъби хира тортади. Негаки, қарздорликлар сабаб етказиб бериш тўхтатилади.

Жумладан, Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман бўлимлари иш юритувига тадбир бошидан бугунги кунга қадар табиий газ бўйича жами 5.897 та 50 млрд. сўмлик, электр энергияси бўйича жами 477 та 28 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари  келиб тушган. Ўтган давр мобайнида табиий газ таъминотчи корхоналари фойдасига 4.356 та ижро ҳужжатларидан 28,1 млрд. сўм миқдоридаги қарздорликлар амалда ундирилган бўлса, электр тармоқлари корхоналари фойдасига эса 224 та ижро ҳужжатлари бўйича 18,2 млрд. сўм миқдорида ундирилган.

Бундан ташқари, таъминотчи корхоналар томонидан 45 та 1,2 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари  бўйича қарздор истеъмолчилар тармоқдан узилган.

 Қолдиқда қолган ижро ҳужжатларини ижросини таъминланиши ҳамда таъминотчи корхоналар билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда қарздорликларни бартараф этиш чоралари кўриб борилмоқда.

Марғуба Амонова
Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг
Тошкент шаҳар бошқармаси
катта инспектори

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш лозим
-->