date
views 125

МИБ да фаолият олиб борган фахрийлар шарафланди

МИБ да фаолият олиб борган фахрийлар шарафланди

1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни олдидан Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси  томонидан  соҳада фаолият олиб борган мехнат фахрийлари шарафланди.

Бугунги кунда суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш, давлат ва фуқаролар ҳуқуқ-манфаатлари йўлида Мажбурий ижро бюроси тизими томонидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Албатта буларни амалга оширишда соҳада самарали меҳнат қилган фахрийларнинг ўрни алоҳида.

Чунки, уларнинг билим ва тажрибалари, кўникмалари доимо ёш мутахассислар учун тажриба мактабидир. Олимжон Раҳмонов, Шавкат Абдуллаев, Шакарбек Жўраев, Хусанбой Қурбоновлар Бюро органлари ташкил этилгандан бошлаб то нафақага чиққунга қадар соҳада самарали меҳнат қилдилар.

Байрам муносабати  соҳа тизими ишини янада  юксалтириш борасида самарали фаолият юритиб келаётган ва фахрийлик гаштини сураётган бир гуруҳ фахрийларнинг хонадонларида бўлиб, уларга эҳтиром кўрсатилди.

- Албатта бугунги кунда биз фахрийларнинг бундай эҳтиромдан бошимиз осмонга етди, дейди Олимжон Раҳмонов. Бундай йўқловлар мунтазам равишда амалга оширилаётгани ёшимизга ёш қўшмоқда.

Шу куни байрам тадбирлари давомида ўтказилган учрашувларда яна бир бор фахрийларнинг соҳадаги самарали фаолиятлари эътироф этилди. Уларга байрам совғалари туҳфа этилди.

МИБ Наманган вилояти бошқармаси

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ да фаолият олиб борган фахрийлар шарафланди