12:39 / 17.10.2023
340

ДХХ Тошкент вилоятида Солиқ инспекцияси катта инспекторини қўлга олди

ДХХ Тошкент вилоятида Солиқ инспекцияси катта инспекторини қўлга олди

Тошкент вилояти Янгийўл туман Солиқ инспекцияси катта инспектори ҳамда Янгийўл шаҳар Солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи ўзаро тил бириктириб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида аниқланган солиқ қарздорлигини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Солиқ инспекцияси катта инспектори сўралган пул маблағидан 4500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият