18:26 / 26.10.2023
68

Тошкент вилоятида йил бошидан алкогол маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси бўйича 121 та солиқ текширувлари ўтказилди

Тошкент вилоятида йил бошидан алкогол маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси бўйича 121 та солиқ текширувлари ўтказилди

Тошкент вилояти солиқ органлари томонидан жорий йилнинг январ-сентябрь ойлари давомида алкогол маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси бўйича 121 та солиқ текширувлари ўтказилди.

Ўтказилган солиқ текширувларида:
- 14 846 дона 267 млн. сўмлик (акциз маркасиз, эски ва қалбаки акциз маркали, маркировкаланмаган ҳамда тегишли ҳужжатларсиз) алкогол маҳсулотлари савдоси олди олиниб, ушбу маҳсулотлар белгиланган тартибда вақтинчалик олиб қўйилди.

Масалан, жорий йилнинг 20 октябрь куни ўтказилган солиқ текширувларида Тошкент вилояти, Зангиота туманида фаолият юритувчи “Идеал Лух” МЧЖда 53 дона қиймати 1 325,0 минг сўмлик ва “Доний-Про-Бусинесс-707” МЧЖда 50 дона қиймати 1 450,0 минг сўмлик қалбаки акциз маркали алкогол маҳсулотлари аниқланди.

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ахборот хизмати.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият