19:49 / 18.11.2023
279

Келгуси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

Келгуси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

«Ўзгидромет» 20-22 ноябрь кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 21 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 ноябрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21 ноябрда баъзи жойларда 21-23 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундуз 18-23 даража илиқ, 21 ноябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундуз 18-23 даража илиқ, 22 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 20 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 21-22 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 ноябрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 21-22 ноябрда баъзи жойларда 21-23 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 21 ноябрда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ, 22 ноябрда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 20-21 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 22 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 ноябрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 22 ноябрда айрим жойларда 21-23 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 16-21 даража илиқ, 21 ноябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ, 22 ноябрда кечаси 10-15 даража илиқ, кундуз 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 20-21 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 22 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 ноябрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21-22 ноябрда баъзи жойларда 21-23 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундуз 20-25 даража илиқ, 21 ноябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ, 22 ноябрда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, 20 ноябрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 22 ноябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундуз 16-21 даража илиқ, 21 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 22 ноябрда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 20-21 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 22 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 20 ноябрда баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 21-22 ноябрда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 21 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ, 22 ноябрда кечаси ва кундуз 7-12 даража илиқ бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият