Ижтимоий тармоқларда 20 ноябр куни тунги соат 02:12 ларда Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги «Сармазор» жоме масжидига Damas’да номаълум шахслар келиб, эҳсон қутисини олиб кетганлиги акс этган видео тарқалган эди.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати ушбу шахслар қўлга олингани, улар олдинроқ бошқа масжидлардан ҳам эҳсон қутиларини ўғирлаш билан шуғуллангани ҳақида хабар берган.
«Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Э.Н., Б.B. ҳамда С.А. бирга Олтиариқ туманидаги жоме масжидларидан ҳам эҳсон қутиларини ўғирлаганликлари аниқланган», — дейилади вилоят ИИБ ахборотида.
ИИБдагилар берган хабарга кўра, Қўштепада олиб кетилган эҳсон қутиси ичида 80 минг сўм бўлган.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда улардан қўлқоп ва ниқоблар далилий ашё тариқасида олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг