date
views 125

Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистондан қурол олиб ўтишга уриниш ҳолати аниқланди

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари мамлакат ҳудудига пневматик тўппончанинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилган. Унинг ёнида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, қиймати 1 дона “S84 Stalker ST-11051M” номли 4,5 миллиметр калибрли пневматик тўппончани борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 2022 йил 31 майда қабул қилинган қонунга кўра, пневматик, газли, сигнал берувчи, улоқтириш ва тиғли совуқ қурол ва электрошок қурилмалари шунингдек ўқотар қуролнинг асосий қисмлари билан қонунга ҳилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузганлиги учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистондан қурол олиб ўтишга уриниш ҳолати аниқланди