
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева “Даракчи” газетасининг “Қисқа ва лўнда” лойиҳасида иштирок этди.
Хабарингиз бор, Райҳон яқинда хола бўлди. Хонанданинг синглиси Насиба қиз фарзандни дунёга келтирди. Райҳон хола бўлишнинг гашти ҳақида шундай дейди:
“Хола бўлишнинг ўзига яраша завқи ва қувончи бўлар экан. Хола бўлган кунимни эсласам, ҳали-ҳамон ҳаяжонга тўламан. Жиянимга исм танлашда қийналмадик. Чунки, мен ҳомиладор пайтимда “УТТ” текшируви эгизакларимнинг бири ўғил, бири қиз бўлишини кўрсатганди. Ўшанда фарзандларимга Ислом ва Латифа дея исм бераман дея ният қилгандим. Аммо кейинги текширувларда эгизакларим ўғил бўлишини билгач, режаларимиз ўзгариб кетди. Қарангки, барибир ниятимиз холис экан, синглимнинг қизига Латифа дея исм бердик”.
Лойиҳанинг тўлиқ талқини билан “Даракчи” газетасининг 4 август куни сотувга чиқадиган янги сонида танишишингиз мумкин, дейилади "Даракчи" нашрида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар