10:26 / 30.11.2023
159

Тошкентда чиқинди олиб кетиш хизмати нархи қимматлашади

Тошкентда чиқинди олиб кетиш хизмати нархи қимматлашади

Фото: Экология вазирлиги

Тошкент шаҳридаги аҳоли ва ташкилотлар учун чиқинди тўплаш ва олиб кетиш хизмати нархи кўтарилди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши 29 ноябр куни қарор қабул қилди.

Қайд қилинишича, хизмат нархи аҳоли учун ойига 4500 сўмдан 7500 сўмга, бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 53986 сўмдан 89966 сўмгача ошган. Тарифлар 15 кундан кейин (14 декабрдан) амал қилиши кутилмоқда.

Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 1 куб.м. қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш ҚҚСсиз 89 966,57 сўмга (ҳозирда 53 986,56 сўм), 1 тонна чиқинди — 188 808,96 сўмга (ҳозирда 20174 сўм) қимматлашади.

Корхона ва ташкилотлар учун ND-310 русумли автомашиналар (марказий юк ташувчи) ёрдамида чиқинди ташиш шохобчаларидан (Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод метро станциялари) қаттиқ маиший чиқиндиларни Оҳангарон полигонига олиб чиқиш беш баравар қимматлашади — 116461,34 сўм (ҳозирда 22275 сўм).

Чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича тарифлар охирги марта 2019 йил январида оширилган эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият