07:56 / 13.12.2023
336

“Халқ банки” раиси ўринбосари: “Бир ходим 750 млн сўм пенсия пулларини қиморга тикиб, ютқазиб қўйган”

“Халқ банки” раиси ўринбосари: “Бир ходим 750 млн сўм пенсия пулларини қиморга тикиб, ютқазиб қўйган”

Фаррух Рўзиев

“Халқ банки” ходими 750 миллион сўм пенсия пулларини қимор ўйнаб, ютказиб қўйган. Бу ҳақда банк раисининг ўринбосари Фаррух Рўзиев коррупцияга қарши курашиш куни доирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди “Дарё”.

Фаррух Рўзиевнинг айтишича, банк тизимида пенсия пулларини тарқатиш соҳасида талончилик ҳолатлари учраб туради.

“Бугунги кунда пенсияларнинг 30 фоизи нақд пулда тўланади. Пенсия тарқатувчи аксарият ходимлар ёшлардан иборат. Ёшлар ўртасида 1Хbet (онлайн қимор — таҳр.) деган бало пайдо бўлган. Пенсия тарқатувчи ёш ходимнинг қўлига 100—200 миллион сўм берилади. У пулларни маҳаллага олиб бориб, пенсионерларга тарқатиши керак.

Бир ёш йигит институтда ҳам ўқимаган, коллежни битирган (кассир лавозимига олий маълумот талаб этилмайди). Воқеа қайси ҳудудда бўлганини айтмай қўя қолай. Ўша йигит 1Хbet ўйнаб, 750 миллион сўм пенсия пулларини ютқазиб қўйди. Қисқа муддатда. Яъни у бошқа кассирларнинг пенсионерларга тўлаши керак бўлган пулларини олиб, уларникини ҳам ўзи тарқатишига ишонтирган.

Йиғилган пуллар 750 миллион сўм бўлган. Кейин 1Хbet ўйинига тиккан ва ютқазган. Отаси бечора фарзандининг орқасидан шунақанги югурдики, ҳатто боласи ютқазган пулни “уйимни сотиб тўлайман”, деди. Ўзи ногиронлиги бор, яшаб турган ҳовлиси бўлган. Ўшани сотиб, тўлашини айтган. У уйни ҳам 400 миллион сўм атрофида баҳолашган. Охири ҳалиги ота мажбур бўлди, пулни тўлай олмади, ўғли қамалиб кетди. Шу каби ҳолатлар аниқланганда биз прокуратура департаментига мурожаат қиламиз. Кейин кассирлар учун шу каби ҳолатлар бўйича алоҳида тарғибот ишларини олиб бордик. Бундай қилмиш оқибати нималарга олиб келишини тушунтирдик. Ҳозирда 1Хbet деган бало анча камайди”, — деди раис ўринбосари.

Фаррух Рўзиевнинг қўшимча қилишича, тизимда коррупцион ҳолатлар асосан ижтимоий йўналишдаги кредитлар ажратишда учрамоқда. Иккинчидан, пенсияларни (нақд пул шаклида) тарқатишда ҳам ўғирлик ва фирибгарлик ҳолатлари мавжуд.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият