23:16 / 13.12.2023
108

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида авиақатновлар сони ҳафтасига 70 тага етказилади

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида авиақатновлар сони ҳафтасига 70 тага етказилади
Фото: Транспорт вазирлиги

Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилотининг (ICAO) «ICAN–2023» тадбири доирасида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги делегацияси Саудия Арабистони авиация маъмурияти билан музокара ўтказди.

Унда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида авиақатновлар сонини ҳафтасига 70 тага етказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Қайд қилинишича, бу Ўзбекистондан Ҳаж ва Умра тадбирига борадиган зиёратчилар, шунингдек, «Умра плюс» дастури орқали Ўзбекистонга зиёрат туризми учун келадиган хорижий сайёҳларга кенг имкониятлар яратади.

Музокаралар якунига кўра, Тошкентдан Саудия Арабистони шаҳарларига ҳафтасига 14 та, шунингдек, халқаро аэропортга эга бўлган Ўзбекистон шаҳарларидан Саудия Арабистонига ҳафтасига 21 та мунтазам парвозни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Таъкидланишича, мунтазам авиақатновларнинг қарийб икки ярим баробар оширилиши чартер парвозлари ҳамда транзит парвозлар орқали Умра сафарига борувчилар гуруҳини шакллантираётган туроператорларга ёрдам бериш, агентлар томонидан юзага келтирилаётган айрим тартибсизликларга барҳам бериш, Ўзбекистоннинг барча аэропортларини Саудия Арабистони билан боғлаш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият