date
views 8 325

16 августдан бошлаб Тошкентдан Иссиқкўлга поездлар қатнови йўлга қўйилади

16 августдан бошлаб Тошкентдан Иссиқкўлга поездлар қатнови йўлга қўйилади

Ёзги мавсумда йўловчиларни ташиш учун Тошкентдан Иссиқкўл бўйидаги Балиқчи шаҳрига (Қирғизистон) янги туристик поезд қатнови йўлга қўйилади. Илк қатнов 16 август куни амалга оширилади. «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти маълумоти асосида “Кун” хабар беради.
Поезд Тошкентдан 16, 23 ва 30 август, якшанба кунлари соат 13:27 да чиқиб Балиқчига 17, 24 ва 31 август, душанба кунлари соат 12:44 да етиб боради.
Балиқчидан 18, 25 август ва 1 сентябрь, сешанба кунлари соат 02:55 да чиқиб, Тошкентга 19, 26 август ва 2 сентябрь, чоршанба кунлари соат 07:43 да етиб келади.

Поезд таркиби купе, плацкарт ва ресторан вагонларидан иборат.

Маълумот учун, Қирғизистон ҳудудида жойлашган Иссиқкўл МДҲдаги энг оммабоп дам олиш масканларидан бири бўлиб, Балиқчи шаҳри кўлнинг ғарбий соҳилида жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 16 августдан бошлаб Тошкентдан Иссиқкўлга поездлар қатнови йўлга қўйилади