Турк актёри Эмре Кивилжим Юлдуз Ражабова билан муносабатларига ойдинлик киритди

1 дақиқа ўқиш24K
Турк актёри Эмре Кивилжим Юлдуз Ражабова билан муносабатларига ойдинлик киритди

“Мендирман Жалолиддин” сериалида бош қаҳрамонни гавдалантирган туркиялик актёр Эмре Кивилжим журналист Жасур Ҳамроевга берган интервьюсида кўплаб қизиқарли саволларга жавоб берди.

— Ўзбекистонга охирги пайтда тез-тез келасиз, бунинг сабаби нима?
— Ўзбекистон мен учун ўзгача аҳамиятга эга мамлакат. Мен ўзбекларнинг қаҳрамонини ижро этиш асносида мамлакатингизнинг тарихини ўргандим. Бу ерда кўплаб дўстлар орттирдим. Тарихий шаҳарларга саёҳат қилдим.

— Сизни Ўзбекистонда Жалолиддин сифатида танишмоқдами?
— Албатта, ўзбек томошабини мени Жалолиддин сифатида танийди. Аммо улар “Видо мактуби” сериалидаги образимни ҳам яхши билишади. Шу икки сериалдаги ролларим орқали танишмоқда.

Турк актёри Эмре Кивилжим Юлдуз Ражабова билан муносабатларига ойдинлик киритди
 Фото: Instagram
 

— “Мендирман Жалолиддин”га катта пул сарфланди. Лекин маблағ ўзини оқламади. Бунинг сабаби нима деб ўйлайсиз?
— Биласизми, бу ерда телевисион сериаллар системаси бир оз бошқачароқ экан. Туркияда сериалларнинг янги қисми ҳафтада бир марта намойиш этилади. Томошабин ўша қисм чиқадиган кунни сабрсизлик билан кутади. Жалолиддин ҳам худди шундай — бир ҳафтада бир марта намойиш этилди. Лекин ўзбек томошабини сериални ҳар куни кетма-кет томоша қилишга одатланган экан. Ушбу сериал Туркиядаги энг катта лойиҳалардан бири сифатида эътироф этилади. “ATV” телеканалида намойиш этилганида юқори рейтингларни кўрсатди. Иккинчи фасли эса ундан ҳам муваффақиятлироқ чиқди. Сериал бир неча хорижий мамлакатларга ҳам сотилди.

— Туркияда сизни қанчалик танишади? Рейтингингиз қанақа?
— Бу саволингизга менинг жавоб беришим хато бўлади. Ўз рейтингим ҳақида ўзим гапира олмайман. Айни пайтда “Видо мактуби”ни тугатдик ва янги лойиҳа устида ишламоқдамиз.

Турк актёри Эмре Кивилжим Юлдуз Ражабова билан муносабатларига ойдинлик киритди
Фото: Instagram
 

— Сизни ўзбек актрисаси Юлдуз Ражабова билан бирга кўришга одатланганмиз. Айни пайтдаги муносабатларингиз қандай?
— Юлдуз билан ҳали ҳам гаплашамиз, кўришиб турамиз. Муносабатларимиз ҳаммаси яхши. Севгимиз битмас, у мозорга қадар. Юлдузни ҳалиям юрагимдан севаман.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?