Ижтимоий тармоқларда аввалроқ ушланган “Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиев ва “Саидазиз медгородок” - Саидазиз Саидалиев ҳамда бошқаларнинг чиқариб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Kun.uz’нинг ИИББдаги манбаси бу хабарларни рад этди ва ҳақиқатдан узоқ эканлигини билдирди.
Унинг маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарларда айтилган шахслар қўйиб юборилмаган. Ҳозирда тергов ишлари давом эттирилмоқда, уларга қўлланган қамоқ эҳтиёт чораси ўзгартирилмаган.
- 2 декабр куни Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан «кўча боллари» ва жиноий гуруҳларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилаётгани ҳақида хабар берганди. Тезкор чора-тадбирлар пойтахтда жиноятчилик билан боғлиқ вазиятни яхшилашга қаратилгани қайд этилган.
- Кўп ўтмай Тошкент шаҳрида «Саидазиз медгородок» лақаби билан танилган шахс қўлга олингани маълум бўлди. У атрофига жисмонан бақувват шахсларни тўплаб, қарздорлик ва бошқа муаммоларни қонунни четлаб ўтган ҳолда ҳал қилиб бериш билан шуғулланган.
- Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, шунингдек, «Бахти Ташкентский» лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевни қўлга олган. Бундан ташқари, ўта йирик миқдордаги товламачиликда гумон қилинган яна икки шахс қўлга олинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди