Президент Администрацияси ходими Асилбек Анварович Худаяровга соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариб туриш вазифаси юклатилди.
Kun.uz манбасига кўра, бу ҳақдаги қарор Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида «танқидий руҳда» ўтказилган йиғилишда маълум қилинган.
«Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
Асилбек Анварович Худаяров президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимини ҳам сақлаб қолади.
Асилбек Худаяров муқаддам соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлган. Кейинги йилларда президент администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси раҳбари сифатида ишлаган, 2023 йил октябрида в Ўзбекистон президенти администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2022 йил декабридан буён Амрилло Шодиевич Иноятов бошқариб келаётганди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг