© Фарғона вилояти ҳокимлиги
Кувайтлик шифокорлар Фарғона вилоятидаги 60 нафар эҳтиёжманд оила фарзандлари учун мураккаб кардиожарроҳлик амалиётлари хайрия тадбирини ўтказмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кувайтнинг “Gulf Care General Trade” компанияси тизимига кирувчи клиникаларда фаолият юритувчи 20 нафарга яқин шифокорлар ва тиббиёт ходимларидан иборат гуруҳ Фарғонада тиббиёт соҳасида йирик инвестицион лойиҳани амалга оширмоқда.

© Фарғона вилояти ҳокимлиги
Улар вилоятдаги эҳтиёжманд оила фарзандлари учун мураккаб болалар кардиожарроҳлик амалиётлари хайрия тадбирини ўтказишни бошлади.
“16 январга қадар вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида қувайтлик мутахассислар томонидан 60 та юқори технологик мураккаб жарроҳлик амалиётлари, шу жумладан, интервенцион кардиологик амалиётлар бепул ўтказилиши белгиланган”, — дейилади хабарда.

© Фарғона вилояти ҳокимлиги
Ушбу бемор болалар 2023 йил июль ойида кувайтлик шифокорлар томонидан вилоятда ўтказилган тиббий кўрик давомида саралаб олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар