11:46 / 27.01.2024
94

Тиббиёт ходимларини рақамли технологиялар билан таъминлаш бошланади

Тиббиёт ходимларини рақамли технологиялар билан таъминлаш бошланади
Тиббиёт муассасаларини ахборот-техника воситалари билан таъминлаш орқали моддий-техник базани мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда.

«Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, тиббиёт ходимларининг рақамли технологиялар билан таъминланганлик даражасини 100 фоизга етказиш мўлжалланган.

Тиббиёт муассасаларини:
  • 2024 йилда 41 300 та компютер жамланмалари, 3500 та ноутбук, 1800 та планшетлар;
  • 2025 йилда 28 100 та компютер жамланмалари, 3000 та ноутбук, 5500 та планшетлар;
  • 2026 йилда 25 700 та компютер жамланмалари, 2500 та ноутбук, 8000 та планшетлар билан таъминлаш учун техник талаблар ишлаб чиқилади.

Тендер танловларини ташкил этиш ва шартнома тузиш кўзда тутилмоқда.

Компютер технологияларини жойларга етказиш ва тиббиёт ходимларининг рақамли технологиялар билан таъминланганлик даражасини 65 фоизга етказиш мўлжалланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият